АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ТАБАҚАЛАНИШИ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА ФИСКАЛ СИЁСАТ: РИВОЖЛАНАЁТГАН ДАВЛАТЛАР КЕЙСИ
Ключевые слова
аҳоли даромадлари, камбағаллик, фискал сиёсат, даромадлар тақсимоти, даромад солиғи, ижтимоий ҳимоя, инсон тараққиёти, таълим, соғлиқни сақлаш
Аннотация
Мақолада аҳоли даромадларининг табақалашуви ва унинг
вужудга келишига сабаб бўлувчи омиллар тизимлаштирилган. Ривожланаётган
давлатларда даромадлар тенгсизлигини тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари
иқтисодий мактаб вакилларининг илмий қарашлари қиёсий таҳлил қилинган ва
уларнинг ўзига хос жиҳатлари баҳоланган. Жамиятда тенгсизликнинг шаклланиши
ва уни баҳолашда илмий ёндашувлар таҳлил қилинган ва таснифланган. Олиб
борилган тадқиқотлар асосида илмий ёндашувлар шакллантирилган ва устуворлик
касб этувчи жиҳатлар тизимлаштирилган.